/ / ДОЛЗАРБ 60 КУНЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА
Эълонлар / Фукароларга

ДОЛЗАРБ 60 КУНЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Эълонлар / Фукароларга
baxriddin
1
196

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2021 йил 6 февралдаги фармойиши ижроси юзасидан2021 йил 1 февралдан 31 мартгача ҳайвонларни эмлаш бўйича "Долзарб 60 кунлик" тадбирлари давом этмоқда.

Бу борада туманимизда 12 кишидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, улар томонидан маҳаллаларда ҳайвонларни профилактик эмлаш, шу жумладан қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида "Қутуриш касаллиги профилактикаси" мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда қутуриш касаллигининг олдини олиш, аҳоли орасида бу касаллик тўғрисида тарғибот ишларини кучайтириш ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида ходимлар томонидан амалда итларни қандай эмлаш, итларни рўйхатга олиш ва дайди итларни қай тарзда ушлаш ҳамда улар галасини тугатиш ишлари семинар иштирокчилари кўз олдида бажариб кўрсатилди.

Туманимиз фуқароларини ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этишларини ва ўз саломатликларига бефарқ бўлмасликларини сўраймиз.

М. ЯҲЁЕВ,

туман ветеринария бўлими мутахассиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ГРИППГА ҚАРШИ БЕПУЛ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

ГРИППГА ҚАРШИ БЕПУЛ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Янгиликлар окт 10, 2020

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТУМАН

Янгиликлар июн 21, 2020
ОЙЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

ОЙЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Янгиликлар / Фукароларга июн 14, 2019

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .