/ / Германияда ишлаш истагида бўлган фуқароларга янги имконият тақдим этилмоқда
Эълонлар

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқароларга янги имконият тақдим этилмоқда

Эълонлар
baxriddin
1
41
Германиянинг ваколатли ташкилотлари билан келишувга эришилиб, дастлаб 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини "GfM Gruppe” агентлиги орқали ушбу давлатда тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, информацион технологиялари, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металл конструкциялари ва бошқа техник соҳаларда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий тартибда юбориш кўзда тутилмоқда.

Шу муносабат билан, Германияда дастлаб дуал тизимида, яъни бир пайтнинг ўзида касб ўрганиш ва ҳақ тўланадиган ишга, кейинчалик тўлиқ ишга жалб қилиш мақсадида иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилади.

 (https://t.me/migratsiyaagentligi/1796)❗️Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️18-27 ёшгача бўлиши;
▪️мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
▪️немис тилини камида В1, яъни мустақил мулоқот қилиш даражасида билиши;
▪️Германияда камида 3 йил муддат давомида меҳнат фаолиятини амалга оширишга тайёр бўлиши;
▪️одамларга нисбатан очиқкўнгил ва тез мулоқотга киришувчан бўлиши;
▪️соғлом ва судланмаган бўлиши лозим.
▪️иш вақти: 3 сменада 8 соатдан;
▪️синов муддати: 6 ой.

🔸Агар номзод амалиётдан муваффақиятли ўтмаса ёки касб ўрганишни давом эттириш учун мос келмайдиган, деб ҳисобланса, у ўз маблағлари ёки суғурта харажатлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилади.

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун:
1282 (қисқа рақами) ёки 
71 202-33-55, 71 200-00-61.

☎️ Навоий вилояти – (79) 224-11-60

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Эълонлар / Янгиликлар / Президент фармонлари янв 02, 2021
АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА

АҲОЛИ ДИҚҚАТИГА

Эълонлар / Фукароларга дек 16, 2020
Туманда ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказининг “CALL CENTER” маркази ўз фаолиятини бошлади

Туманда ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга июл 17, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .