/ / ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ!
Эълонлар / Фукароларга / Тендер савдолари

ЕР АЖРАТИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ!

Эълонлар / Фукароларга / Тендер савдолари
rustamjon
1281
  Туман ҳокимининг 2015 йил 7 январдаги Қ-01/12-сонли қарорига туман ҳокимлиги тасарруфидаги захира ерлар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган ҳамда янги ташкил этилаётган фермер хўжаликларига ер ажратиб бериш учун танлов эълон қилади.
  Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 53-моддаси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларга узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2. 12-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган туман заҳирасида турган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш мақсадида
  Қизилтепа тумани "Арабон” қишлоқ фуқаролар йиғини Қуйи мазор массиви ҳудудидан туман заҳира ер майдонларидаги 161-контурдаги жами 5.10 гектар, шундан 4.84 гектар яйлов ерлар, 0.05 гектар сув ости ерлар, 0.21 гектар бошқа ерлар боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун;
  Қизилтепа тумани "Зарметан” қишлоқ фуқаролар йиғини "Зарметан” массиви туман заҳира ер майдонларида бўлган 202-контурдаги жами 3.93 гектар, шундан 2.69 гектар бўз ерлар, 0.74 гектар сув ости ерлар, 0.50 гектар бошқа ерларда балиқчиликга ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун;
  Қизилтепа тумани "Зарметан” қишлоқ фуқаролар йиғини Варозун массивидан туман заҳира ер майдонларида бўлган 359к 360к- контрулардаги жами 0.92 гектар, шундан 0.86 гектар бўз ерлар, 0.06 гектар бошқа ерларда боғдорчиликга ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ижарага ажратиб берилади.
Тендер танловлари жорий йилнинг 10 феврал куни соат 10-00да Қизилтепа тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг мажлислар залида ўтказилади.
  Танловда қатнашиш истагина билдирган фуқаролар ва фермер хўжалиги раҳбарлари танлов эълон қилинган кундан бошлаб, 1 ой мобайнида туман ҳокими номига ариза қилишлари мумкин. 
  Мурожаат учун телефонлар: 555-29-82, 555-35-81, 555-33-34

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ!

ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ!

Эълонлар / Фукароларга / Тендер савдолари июл 21, 2015
ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Эълонлар / Тадбиркорларга / Фукароларга / Тендер савдолари фев 10, 2015
Кўп учрайдиган саволларга жавоблар

Кўп учрайдиган саволларга жавоблар

Интерактив хизматлар дек 16, 2014