/ / ДИҚҚАТ! ЯНГИ ТАНЛОВ!
Эълонлар

ДИҚҚАТ! ЯНГИ ТАНЛОВ!

Эълонлар
baxriddin
1
131
ДИҚҚАТ! ЯНГИ ТАНЛОВ!
ИГНАТИЙ НЕСТЕРОВНИНГ ИМЗОСИ ТУШИРИЛГАН ФУТБОЛКАСИ ЁКИ "ҚИЗИЛҚУМ" ФУТБОЛЧИЛАРИНИНГ ИМЗОСИ ТУШИРИЛГАН ФУТБОЛ ТЎПИ ЮТИБ ОЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?
Унда футбол тўпингиз ва видеокамерангизни қўлингизга олиб, бизнинг танловда қатнашишга шошилинг.

Қизилтепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати "Қизилқум" профессионал футбол клуби билан ҳамкорликда 10 декабрь — Бутунжаҳон футбол куни муносабати билан "Футболчилик маҳоратингни намойиш эт!" номли видеороликлар танловини эълон қилади. 
Танловда қатнашиш учун футболчилик маҳоратингиз акс этган (дриблинг, жонглёр машқлари, жарима зарбаларини қойилмақом ижро этиш ва бошқалар бўлиши мумкин. Буёғи сизнинг маҳоратингизга боғлиқ) видеоролик тайёрлашингиз лозим.
Видеороликка қўйиладиган талаблар:
давомийлиги — 5 дақиқагача;
ҳажми — 70 мегабайтгача;
Видеороликларни "Telegram" мессенжери орқали +99899-449-9599 рақамига 6 декабрь, соат 21.00 гача юборишингиз лозим.
"Қизилқум" профессионал клуби томонидан видеороликлар ичидан энг яхши 1 таси танлаб олиниб, ушбу видеоролик муаллифи танлов ғолиби бўлади ва унга Ўзбекистоннинг энг машҳур дарвозабонларидан бири Игнатий Нестеровнинг имзоси туширилган футболкаси ҳамда "Қизилқум" клуби футболчилари имзоси туширилган футбол тўпи совғаси топширилади. Яна энг яхши 10 та видеоролик каналимизда сўровномага қўйилади ва энг кўп овоз тўплаган иштирокчи танловнинг "Мухлислар танлови" номинацияси ғолибига айланади ва унга "Қизилқум" клуби футболчилари имзоси туширилган футбол тўпи совға қилинади.
Танловда фақат Қизилтепада истиқомат қилувчилар иштирок этиши мумкин.
Маҳоратингизни намойиш этиш вақти келди. Шошилинг!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"ҚИЗИЛТЕПАГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ" ТАНЛОВИ

Эълонлар / Янгиликлар / Фукароларга окт 26, 2020
ЯНГИ ТАНЛОВ: ХОҲЛАСАНГИЗ ВИДЕОЛАВҲА ЖЎНАТИНГ, ХОҲЛАСАНГИЗ ИНШО ЁЗИНГ

ЯНГИ ТАНЛОВ: ХОҲЛАСАНГИЗ ВИДЕОЛАВҲА ЖЎНАТИНГ,

Эълонлар сен 26, 2020
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Эълонлар сен 15, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .