/ / ЯНГИ ТАНЛОВ: ХОҲЛАСАНГИЗ ВИДЕОЛАВҲА ЖЎНАТИНГ, ХОҲЛАСАНГИЗ ИНШО ЁЗИНГ
Эълонлар

ЯНГИ ТАНЛОВ: ХОҲЛАСАНГИЗ ВИДЕОЛАВҲА ЖЎНАТИНГ, ХОҲЛАСАНГИЗ ИНШО ЁЗИНГ

Эълонлар
baxriddin
1
88
ЯНГИ ТАНЛОВ: ХОҲЛАСАНГИЗ ВИДЕОЛАВҲА ЖЎНАТИНГ, ХОҲЛАСАНГИЗ ИНШО ЁЗИНГ 
Туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ва туман халқ таълими бўлими ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Она тилим — ғурурим, фахрим" танловини эълон қилади.
Танловда видеолавҳалар ва иншолар қабул қилинади.

❗️Танловнинг видеолавҳалар йўналишида иштирок этиш учун она тилимизни мадҳ этувчи шеърни ўқиётган ёки ёддан айтаётган ҳолатингиз акс этган (видеода иштирокчининг ўзи акс этиши шарт), ҳажми 30 мегабайтдан ошмаган видеолавҳани "Telegram" мессенжери орқали +99899-449-9599 рақамига жўнатишингиз лозим. Ҳар бир иштирокчига рақам берилиб, видеолавҳалар 10 тага етган заҳоти сўровномага қўйилади ва унда энг кўп овоз тўплаган иштирокчи якуний сўровномада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Видеолавҳалар 14 октябргача қабул қилинади. Якуний сўровнома 16-19 октябрь кунларида ўтказилади. Якуний сўровномада 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган иштирокчиларга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси топширилади.  



❗️Танловнинг иншолар йўналишида қатнашиш учун она тилимиз бўлмиш ўзбек тилидан қай даражада фахрланишингиз, унинг Сизга қай даражада ғурур бағишлаши баён этилган иншоларни "Telegram" мессенжери орқали +99890-500-1986 рақамига "Word" шаклида жўнатишингиз лозим. Иншолар 14 октябргача қабул қилинади ва ҳакамлар ҳайъати томонидан текширилади. Иншолар ичидан энг яхши деб топилган 3 та иштирокчига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси топширилади.

Шошилинг, Сизда ғолиб бўлиш имкони мавжуд!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Эълонлар сен 15, 2020
ВИДЕОТАБРИКЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНДИ

ВИДЕОТАБРИКЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНДИ

Эълонлар авг 21, 2020
ЁШЛАРНИ ТАБРИКЛАНГ ВА СОВҒА ЮТИБ ОЛИНГ!

ЁШЛАРНИ ТАБРИКЛАНГ ВА СОВҒА ЮТИБ ОЛИНГ!

Эълонлар июн 18, 2020

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .