/ / / Халқ банки Қизилтепа филиалида БПТда хисобот-сайлов йиғилиши
Депутат ва матбуот

Халқ банки Қизилтепа филиалида БПТда хисобот-сайлов йиғилиши

Депутат ва матбуот
rustamjon
243
Халқ банки Қизилтепа филиалида БПТда хисобот-сайлов йиғилиши Ўзбекистон Респубкикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки Қизилтепа филиалида фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошланғич партия ташкилотининг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан қуйи бўғин раиси Ш.Аминовнинг ҳисоботи тингланди. Унда бошланғич ташкилотнинг 2017 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2018 йилдаги иш режаси тасдиқланди.

         –Партия дастурий мақсадлари ва вазифаларини аҳоли орасига тарғиб қилиш, партиянинг жамиятда обрўси ва нуфузини оширишда қуйи бўғинларнинг ўрни катта, – дейди БПТ етакчиси Ш.Аминов.

         Қайд этилганидек, бошланғич партия ташкилотларининг партия туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларига бириктирилиши иш самарадорлигини янада ошишига хизмат қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ҳамда партиямиз аъзолари сафининг кенгайишида муҳим омил бўлмоқда.

        –Ўзининг сиёсий жиҳатдан етуклиги билан бошқаларга ибрат бўлаётган қуйи бўғин етакчилари кўпчиликни ташкил этади, – дейди партиянинг Қизилтепа тумани халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Ўроқов. –Ш.Ибрагимовни ҳам ана шундай фидойи, фаол ва ташаббускор етакчилардан бири десак, асло адашмаган бўламиз. Чунки ушбу қуйи бўғин томонидан ўтган йил давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғибот-ташвиқот қилиш, халқнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида қатор хайрли ишлар амалга оширилди.

         Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, Ш.Аминов БПТ раислигига янги сайланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси қарори

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 25 сессияси

Махаллий кенгаш / Меъёрий хужжатлар фев 01, 2017
Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси

Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг

Махаллий кенгаш / Янгиликлар / Депутатлар фаолияти фев 05, 2015
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

Махаллий кенгаш / Мажлислар янв 11, 2015