Бугун 4-сектор ҳудудида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактабида бўстонлик ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.
Учрашувда Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутатлари Фазлиддин Темиров ва Улуғбек Бобожонов билан биргаликда туман ДСИ ходимлари ҳам иштирок этишди.
Учрашув давомида мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг етук кадрлар бўлиб улғайиши йўлида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.