/ / ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИНИНГ 2021 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Депутатлар фаолияти / Меъёрий хужжатлар / Бошка меъёрий хужжатлар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИНИНГ 2021 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Депутатлар фаолияти / Меъёрий хужжатлар / Бошка меъёрий хужжатлар
baxriddin
1
109

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси 27, 99-моддалари, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 657-сонли Қонуни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун деб аталади)га асосан 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар туман бюджети ҳамда туман ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

Қонунга мувофиқ туман маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 62 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ҳамда фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) туман ва туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

б) Туманнинг маҳаллий бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан ва ғилдиракли транспорт воситалари, ўзи юрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари;

автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг активлари бўйича ажратмалар ва дивидендлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат активларини ижарага бериш ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар.

в) Мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг туман аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

г) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

айланмадан солиқ.

3. Қизилтепа туманининг 2021 йилги ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага, 2021 йил учун туман бюджети даромадлари прогнозлари 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

4. Туманнинг туман маҳаллий бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. 2021 йил учун туман бюджет даромадлари ва харажатлари прогнозлари5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

7. Туман бюджетидан туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

8. 2021 йил учун туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажмлари1,1 млрд. сўм миқдорида белгилансин.

туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармалари маблағларини бюджет тизими бюджетлари шакллантирилаётганда олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

9. 2021 йил учун туман маҳаллий бюджети шахсий ғазна
ҳисоб-варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 819,025 млн. сўм этиб белгилансин.

10. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлари тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан туман ҳокимлигининг таклифига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида қабул қилинади.

Туман ва туманлар ҳокимликлари туман ва туманлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради.

Туман ҳокими фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда ишлатилган маблағлар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериш шарти билан қўшимча манбаларни йўналтириш бўйича қарорларни қабул қилади.

11. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ:

туман ҳокими чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари туман ҳокимлиининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 3 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, туман ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиши тўғрисидаги белгиланган тартибга амал қилсин.

12. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

13. Туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин;

туман маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадларини
10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни,
веб-сайтларида уларнинг натижаларини жойлаштириб борилишини таъминласин.

14. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишлилилиги бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тақдим этиб борсинлар.

15. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш учун тегишлилиги бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига маълумот киритиб борилсин.

16. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

17. Мазкур қарор "Қизилтепа тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

18. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

19. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Н.Ҳайитов) ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Исломов) зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси     Ш.Набиев

 

30.12.2020 йил №16/84


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИНИНГ 2020 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИНИНГ 2020 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ

Меъёрий хужжатлар дек 18, 2019
Қизилтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2016 йил 9 январдаги Қ-4-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Қизилтепа туманининг 2016 йилги маҳаллий

Меъёрий хужжатлар / Хоким карорлари янв 22, 2016
Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги  Маҳаллий  бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори

Қизилтепа туман ҳокимининг 2015 йилги

Хоким карорлари янв 05, 2015

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Хамроев Бахриддин Баходирович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .