Бош саҳифа > Янгиликлар > КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТУМАН ҲУДУДИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТУМАН ҲУДУДИДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?


21-06-2020, 19:49. Муаалиф: baxriddin

Таъкидлаш лозим, барча жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам карантин даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳокимлик, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия, давлат солиқ органлари ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ этилди.

Туманда коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш ва ундан ҳимояланиш чоралари ҳақида аҳоли ўртасида тарғивот-ташвиқот ишлари, касаллик таркалишининг олдини олиш учун барча муассасаларда гипохлорид билан ишлов бериш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида20 та заҳира ўрин изоляторлари ташкил этилиб, туман тиббиёт бирлашмаси ва Санитария эпидемиологик осойишталик маркази билан биргаликда коронавирус касаллиги профилактикаси ва касаллик аниқланганда зарур бўладиган жиҳоз, тиббий ускуна ва анжомлар ҳамда дори-дармонлар харид қилиниб, керакли миқдордаги заҳиралари яратилган.

Ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар жами 548 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағлари ажратилди.

2850 нафар тумандошларимиз бандлик жамғармаси орқали ҳақ тўланадиган ишларга вақтинчалик карантин даврида ишга қабул қилиниб, улар томонидан маҳаллаларда ва жамоат жойларида дезинфекциялаш тадбирларини амалга ошириш, фермер хўжаликларида мавсумий ишларга, якка ёлғиз кексалар ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиш ва бошқа жамоат ишларига жалб этилди.

Қизилтепа туманида пандемия даврида 1641 хўжалик юритувчи субъектлар вақтинча фаолиятини тўхтатган эди. Ҳозирги кунга келиб ушбу суъектларнинг деярли барчасининг фаолияти қайта тикланди.

Пандемия даврида корхона ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимиз Президентининг фармонлари қабул қилинди ва мисли кўрилмаган имтиёзлар берилди.

Бугунги пандемия шароитида бизнинг энг асосий амалга оширадиган йўналишларимиздан бири камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш тадбирларини амалга оширишдир.

Ушбу тадбирларни амалга оширишда ҳам олдимизга энг муҳим иккита йўналишдаишларни ташкил этишни белгилаб олдик.

Биринчи йўналиш туманда аниқланган 3057 та камбағал оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, 2804 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи билан шуғулланиш бўлса, иккинчи йўналишкарантин сабабли вақтинча ишсиз қолганёрдамга муҳтож оилаларга моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, шунингдек, уларни жамоат ишларига жалб қилган ҳолда ўз иш фаолиятларига қайтгунга қадар вақтинча бандлигини таъминлаш тадбирларини амалга оширишдан иборат.

Бугунги кунгача 1073 та оилалар камбағаликдан чикарилди. Жумладан 860 та оила иш билан таъминланди, 174 та оилага жами 2 миллиард 685 миллион сўм кредит берилди, 45 та оилагаенгил конструкцияли иссиқхона қурилди ҳамда 144 та оилага йирик ва майда шохли чорва моллари берилди.

Хабарингиз бор, мамлакатимиз бўйлаб "Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ҳам давом этмоқда. Бу ҳаракат доирасида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 2 миллиард 712 миллион 429 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

435 та камбағал оилаларни пандемия даврида моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз номига банк пластик карточкаси очиб, ҳар ойда бир оила учун 709 минг сўмдан тўлаб берилмоқда.

Туманимиздаги саховатпеша тадбиркорлар кўмагида 167 нафар оилага жами 236 миллион сўм миқдоридаги чорва моллари ва парранда бепул тарқатилди.

Шунингдек, пандемия даврида 1524 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга, 1081 нафар ишсиз фуқаролар мавсумий ишларга жойлаштирилди. Бандлиги таъминланганларнинг аксарияти ёшлар ҳисобланади.

Бу каби ишлар туманда мунтазам давом этади.


Ортга қайтиш