Бош саҳифа > Янгиликлар > СУВ СОЛИҒИ. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

СУВ СОЛИҒИ. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?


27-02-2021, 15:58. Муаалиф: baxriddin
СУВ СОЛИҒИ. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди. Қарор билан сувни етказиб бериш бўйича харажатларнинг истеъмолчилар томонидан қоплашни сув ресурсларидан фойдалангани учун солиқ ставкалари миқдорига босқичма-босқич қўшиш орқали амалга ошириш, барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларида сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз сақлаш, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши ва сувни шартнома асосида истеъмол қилишга, шунингдек, сув истеъмоли тартибига амал қилган ҳолда сувнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритишга масъул эканлиги белгилаб қўйилган. 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига асосан барча қишлоқ хўжалиги корхоналари ва деҳқон хўжаликларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш белгиланган ва унинг ставкалари тасдиқланган.

2021 йил 1 январдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун иқтисодиётнинг барча тармоқларига корхоналар, деҳқон хўжаликлар, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланган жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси:

ер усти сув ресурслари манбаларига – 182 сўм;

ер ости сув ресурслари манбаларига – 221 сўм қилиб белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш учун фойдаланилган сув ҳажми, шу жумладан, деҳқон хўжаликларига ҳар иккала ҳолатда ҳам 40 сўм.

Шу ўринда бир мисол. кўп тармоқли фермер хўжалиги 100 гектар суғориладиган ердан фойдаланишга автотранспорт ювадиган шохобчага ва хом ғишт ишлаб чиқарадиган заводга эга бўлса:

– ер майдонини суғориш учун ҳар куб метр сувга – 40 сўмдан;

– автотранспорт шохобчасида фойдаланган сув ҳар куб метрга – 1990 сўм;

– хом ғишт ишлаб чиқариш учун фойдаланган ҳар куб метр ер усти сувига – 182 сўм ;

– ер ости сувига – 221 сўм тўлаши талаб этилади.

Фермер хўжаликлари экин майдонларини суғоришда сув тежовчи технологияси жорий этилган ерлар 5 йил муддатга ер солиғидан ва бу майдонларни суғоришда сарфланган сув ресурслари ҳажми 50% миқдорда сув солиғидан озод этиш имтиёзлари берилган.

Шунингдек, ўрнатилган лимитдан ортиқча олинган сув учун белгиланган солиқ ставкасининг 5 баробари миқдорда солиқ ундирилиши қонунда белгиланган.

И. Р. РАЗЗОҚОВ,

туман давлат солиқ инспексияси тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бош инспектори,

А. Ҳ. УБАЙДУЛЛАЕВ,

Тошработ-Ўртачўл ирригация тизими бошқармаси мутахассиси.


Ортга қайтиш