/ / / ТУМАНДОШИМИЗ АФВ ЭТИЛДИ
Янгиликлар

ТУМАНДОШИМИЗ АФВ ЭТИЛДИ

Янгиликлар
baxriddin
0
249


 

Мамлакатимиз Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармон имзоланган эди.

 

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган фуқаролардан бири – тумандошимиз, Кулолон маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳусниддин Хожамов.

Бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р. Р. Турсунов ва туман ҳокими Ш. Ш. Набиев ушбу тумандошимизнинг хонадонида бўлиб, у билан учрашишди, ҳолидан хабар олишди.

Ҳ. Хожамов мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан Президентимиз томонидан йўлдан адашган фуқароларнинг афв этилаётгани ҳақида гапираркан, қилмишидан чин дилдан пушаймонлиги, эндиликда Ватанимиз тараққиёти йўлида хизмат қилишини билдирди.

Ҳ. Хожамовга ижтимоий ҳаётга тезда мослашиб кетиш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва нақд пул маблағи берилди, уйининг кадастр ҳужжатлари тақдим этилди.

ТУМАНДОШИМИЗ АФВ ЭТИЛДИТУМАНДОШИМИЗ АФВ ЭТИЛДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

"ЖОНАЖОН ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН!"

Янгиликлар июл 25, 2020
ХОМРАБОТЛИКЛАР ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БИЛАН УЧРАШИШДИ

ХОМРАБОТЛИКЛАР ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БИЛАН УЧРАШИШДИ

Фукароларга / Тадбирлар ноя 28, 2019
2016 -

2016 - "Соғлом она ва бола" йили

2017-йил дастури / Давлат дастурлари мар 14, 2016