/ / / БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
Янгиликлар

БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

Янгиликлар
baxriddin
0
626


Мана, насиб экан, Мустақиллик байрами ҳам яқинлашмоқда. Мана шу байрамларда бошқача бир хислат бор, масалан, ҳар биримиз кимларгадир яхшилик қилишни истаймиз, тўғри эмасми? Қолаверса, ҳозиргидек каби пандемия шароитида одамларнинг кайфиятини кўтариш ҳаммамиз учун муҳим.

Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига, касаба уюшмаларига ва кадрлар хизмати ходимларига бир тавсиям: агар бирор-бир ходимга интизомий жазо қўллаган бўлсалар ҳамда ходимлар бундан керакли хулоса чиқарган бўлса, мана шу байрам шарофати билан энди бу жазони муддатидан аввал бекор қилиш мумкин.

Ходим интизомий жазога тортилган даврда унга нисбатан рағбатлантириш чораси қўлланилмайди, айримлар ҳатто байрам учун бериладиган мукофотни ҳам тўламайди уларга, бундан ташқари, бу ходимларга айрим турдаги моддий чекловлар белгиланиши ҳам мумкин, бу даврда. 

Меҳнат кодексининг  183-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Агар ходимга интизомий жазо қўлланилганига бир йил тўлмаган бўлса, бу ҳолатда ушбу жазо амалда бўлиб турибди. Бу ҳолатда интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш мумкин, бунинг учун иш берувчи томонидан "ходимга қўлланилган интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш тўғрисида” буйруқ расмийлаштирилиши керак.

Юқоридаги моддага эътибор берган бўлсангиз, интизомий жазо иш берувчи ўз ташаббуси билан, ўша ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг раҳбари илтимосномасига кўра муддатидан аввал олиб ташланиши мумкин. 

Агар Сиз, яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан шунга қарор қилсангиз, иш берувчи сифатида шунчаки ўзингизнинг ташаббусингиз билан буйруқ чиқариб, ўша жазони муддатидан олдин олиб ташлашга ҳам ҳақлисиз. Бу Сиздан ходимларга бўлган навбатдаги яхшилик бўлади.

Бу ҳолатда, буйруқнинг асос қисмига "менинг ташаббусим” ёки "менинг фармойишим” деб асос белгилашингиз мумкин. Ёки интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш тўғрисида ходимнинг ўзидан илтимоснома ёки у ишлаётган бўлим бошлиғидан ёхуд касаба уюшмасидан ёзма таклиф олдиринг-да, буйруққа асос қилиб илова қилиниши тўғрисида кўрсатма беринг (кадрлар бўлимига).

Шундан сўнг, буйруқни бемалол чиқаришингиз мумкин бўлади. Албатта, бу чора яхши натижа беради, бу билан интизомий жазодан тўғри хулоса чиқарган ходимлардаги мавжуд ишчанлик кайфияти ҳам анчагина ортади. Сизга бўлган ишонч ҳам.

А. Асадов, туман адлия бўлими бошлиғи.

Керакли намуналарни тақдим этаяпмиз.👇👇
Intizomiy_zhazoni_olib_tashlash_ariza.doc [25.5 Kb] (юклаб олинган: 34)
Intizomiy_zhazoni_olib_tashlash_buyru.doc [26.5 Kb] (юклаб олинган: 33)

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

КАРАНТИН ДАВРИДА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАР

КАРАНТИН ДАВРИДА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШДАГИ

--- апр 29, 2020

"САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ҚАЙТАРАМИЗ" ЛОЙИҲАСИ

Фукароларга / Меъёрий хужжатлар фев 18, 2020

"Савол беринг, жавоб қайтарамиз" лойиҳаси

Фукароларга янв 28, 2020