/ / / ҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХ
Янгиликлар

ҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХ

Янгиликлар
baxriddin
1
372
Ёшлар ойлиги ва ғалладан бўшаган майдонларга озуқабоп такрорий экинлар экилиши ҳамда аҳолининг бундай маҳсулотларга бўлган талабини қондириш, шу билан бирга, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш мақсадида туманимизда "Ҳар бир ёшга 50 сотих” лойиҳаси ўтказилмоқда.
Бугун Арабхона МФЙдаги "Ҳалимов Абрам Акбар пахтакори” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган майдонида ушбу лойиҳанинг туманимиз ва вилоят бўйлаб қай тарзда ташкил этилишига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Р. Ҳасанов, туман ҳокими Ш. Ш. Набиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ж. Б. Ходжаев, ёшлар ва тегишли ташкилот раҳбарлари қатнашишди.
Семинар давомида "Ҳалимов Абрам Акбар пахтакори” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган 8 гектар майдони 20 нафар ёшларга бўлиб берилди ва уларга сертификатлар топширилди. Ёшлар ўзларига ажратилган майдонга яхши ниятлар ила уруғларни ерга қадашди.
"Ҳар бир ёшга 50 сотих” лойиҳаси доирасида 1170 нафар ёшларга ер ажратиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 720 нафари ишсиз ёшлар, 450 нафари эса 11-синф битирувчилари ҳисобига тўғри келади.
ҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХҲАР БИР ЁШГА 50 СОТИХ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Тадбирлар фев 10, 2020
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Тадбирлар фев 13, 2020