/ / / ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ
Янгиликлар / Фукароларга / Хисоботлар

ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ

Янгиликлар / Фукароларга / Хисоботлар
baxriddin
620

Туманимиз деярли ҳар бир соҳада мамлакатимизнинг энг илғорларидан. Шу жумладан қурилиш корхоналарининг амалга ошираётган ишлари борасида ҳам. Буни қурувчиларимиз томонидан Республикамизнинг турли вилоятларида қурилган иншоотлар, вилоятимиздаги қурилиш корхоналарининг қарийб 80 фоизи қизилтепаликлар зиммасига тўғри келаётгани ҳам кўрсатиб турибди.

Бугун туманимизда "Темур Малик" (Азамат Холиқов раҳбарлигида), "Таянч қурилиш сервис" (Ҳазрат Раҳимов), "Қурилиш таъминотчи" (Ботир Тошев), "Зарафшон овози" (Улуғбек Файзиев), "Бунёдкор капитал қурилиш сервис" (Нодир Холиқов), "Темурбек қурилиш сервис" (Жобир Темиров), "Навоий сервис монтаж" (Ёрқин Холиқов), "Темурбек капитал сервис" (Жамил Темиров), "Қизилтепа қурилиш транс" (Собир Каримов), "Музаффар Шахрибону пойдевори" (Муртазо Назаров), "Навоий бетон савдо"(Ўткир Жумаев), "Фазилат авто сервис" (Ибод Исоқов), "Мароч омад сервис" (Замон Юсупов), "Исмоилжон Дилдорахон"(Искандар Шабонов), "Раҳим" (Меҳриддин Раҳимов), "Омад барака кафолат сервис" (Эркин Қиёмов), "Қизилтепа темир бетон ишлаб чиқариш шўъба корхонаси" (Муҳаммат Йўлдошев), "М. Ҳафиз"(Раҳмиддин Ҳафизов), "Ахмат шер" (Қаҳрамон Рустамов) каби 100 дан ортиқ қурилиш ташкилотлари фаолият олиб боришмоқда.

Айни кунларда туманимизни қурилишлар марказига айланди, десам асло хато бўлмаса керак. Бир вақтнинг ўзида 3 та маҳалла: Ғойибон, Кулолон ва Шейхонда "Обод қишлоқ", туман марказидаги 4 та маҳалла: Алишер Навоий номли, Фурқат номли, Ўзбекистон ва Гулзорда "Обод марказ" дастурларининг давом этаётгани сўзим исботи.

Жорий йилда ҳам ҳудди олдингиларида бўлгани каби бир нечта намунавий уй-жойлар қурилиши давом этмоқда. Фурқат номли маҳалладаги "Бунёдкор" массивида 4 та 4 қаватли, кўп хонадонли ва Алишер Навоий номли маҳалладаги "А. Навоий" массивида эса худди шундай уй-жойлардан 2 та қурилмоқда. Ғойибон ва Шейхон маҳалларида қад кўтарган 2 сотихли, 3 хонали 20 та якка тартибдаги уйлар қурилиши ниҳоясига етди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан ушбу уйлар калитлари эгаларига тантанали топширилиши режалаштирилган.

"Обод қишлоқ" дастури асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Жумладан, Кулолон маҳалласидаги 21-умумий ўрта таълим мактаби реконструкцияси ва 60 ўринли янги МТМ қурилиши "Қизилтепа қурилиш транс" МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширила-ётган бўлса, янги маҳалла биносини қуришни "Барака бино" МЧЖ қурувчилари ўз зиммаларига олишган.

Ғойибон маҳалласидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби биносининг мукаммал таъмирланиши, 125 ўринли МТМ ва маҳалла биноси қурилишида "Таянч қурилиш сервис" МЧЖ бунёдкорлари жонбозлик кўрсатишмоқда.

Шейхон маҳалласидаги объектларда ҳам иш қизигандан қизиган. Бу ерда "Исмоилжон Дилдорахон" МЧЖ жамоаси 17-умумий ўрта таълим мактаби реконструкциясида, "Музаффар Шахрибону" МЧЖ қурувчилари 38-умумий ўрта таълим мактабини мукаммал таъмирлашда, "Қизилтепа асл транс" МЧЖ бунёдкорлари 60 ўринли янги МТМ қурилишида, "Навоий теарис инвест" МЧЖ усталари 19-МТМ реконструкциясида, "Раҳим" МЧЖ ишчи-ходимлари эса маҳалла биноси қурилишида фаоллик кўрсатиб, ушбу маҳаллаларнинг янгича кўриниш акс этишида ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Умуман олганда, ушбу дастур доирасида 3 та маҳаллада жами 128 миллиард 75 миллион сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан, сув таъминотини яхшилаш мақсадида жами 32,6 км. сув қувурлари тортиш, 2 та сув иншооти қуриш; электр таъминотини яхшилаш борасида 370 та таянч устунлар, 41,2 км. тармоқ ва 19 та трансформатор қуриш; табиий газ таъминоти бўйича 17 км. газ қувурларини таъмирлаш, 250 та газ баллон тарқатиш; йўл инфратузилмасини яхшилашборасида 81,2 км. йўлларни таъмирлаш, 250 та кўча ёритгичлари ўрнатиш, 9 км. пиёдалар йўлакчалари қуриш каби ишлар бажарилмоқда.

2019 йил Инвестиция дастурига киритилган объектларда ҳам иш тез суръатларда давом этмоқда. Дастур доирасида "Ғардиён" ҚОПда, 36-махсус мактаб интернатидаги 150 ўринли ётоқхонада, 2-, 9-, 10-, 17-, 20-МТМларда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг 12-13 март кунлари вилоятимизга ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда туманимиз намунали туманга айлантирилиши қайд этилганди. Бу борада 22 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманини намунали туманга айлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 612-сонли қарори имзоланди. Қарорнинг 5-иловасига мувофиқ, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, замонавий объектлар қуриш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига жами 141 миллиард 545 миллион сўм маблағ ажратилади.

Мактабгача таълим соҳасида 17-, 1-, 8-, 11-, 13-, 14-, 15-, 30-, 31-МТМ бинолари реконструкция қилинади, 2020 йилда Оқмачит маҳалласида 120 ўринли, 2021 йилда эса Пахтаобод маҳалласида 100 ўринли МТМлар қурилади;халқ таълими соҳасида 12- ва 18-умумий ўрта таълим мактабла-ри ҳамда 39-ИМИда реконструкция ишлари, 1-, 8-, 11-умумий ўрта таълим мактабларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон маҳалласидаги "Ўзбекистон" массивида 640 ўринли умумий ўрта таълим мактаби, туман марказида 150 ўринга мўлжалланган, табиий фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб қад ростлайди;тиббиёт соҳасида 17-, 19-, 22-сонли ҚОПларда реконструкция ишлари, 20-сонли ҚОП учун янги бино ва 250 қатновли болалар поликлиникаси ва ТТБга маъмурий бино бунёд этилади; спорт соҳасида 6-, 34-, 36-умумий ўрта таълим мактаблари, 40-ИМИда 12х24 метр ўлчамдаги спорт заллари, туман аҳолисининг барча қатламлари спорт билан шуғулланишини таъминлаш мақсадида ёпиқ спорт мажмуаси қурилади. Шунингдек, туман марказидаги истироҳат боғини замонавий кўринишга келтириш ва реконструкция қилиш, интеллектуал, рақамли технологиялар ўқув маркази, кутубхона, маданият уйи, туман архив биноси қуриш ҳам мазкур вазифалар қаторида бўлади.

Бу каби кенг кўламли бунёдкорлик ва таъмирлаш ишларини қисқа муд-датларда бажаришда туманимиз қурилиш ташкилотларининг жонбозлик кўрсатиб, жавлон уриб иш олиб боришлари муҳим аҳамият касб этади. Бу борада уларнинг кучига, шижоатига ишонамиз.

Шунингдек, яна бир қувонарли хабар. Жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 451-сонли қарорига асосан Қурилиш вазирлигининг 292-сонли буйруғи тасдиқланди. Қурилиш вазирлиги таркибидаги Қизилтепа қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида ушбу соҳа мутахассислари малакасини ошириш учун 2019-2020 йилларда 10 та йўналишда 1 ойда 144 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилди. Бу курслар вилоятимиз бўйича фақатгина Қизилтепада эканлиги жуда қувончли. Ушбу курсларни тугатганларга сертификатлар берилиши кўзда тутилган. Бу туманимизда қурилиш соҳасидаги кадрлар салоҳиятини янада ошириш имконини яратади.

Туманимизнинг қиёфасини ўзгартиришда, унинг обод, намунали ва гўзал бўлишида ўзини аямай меҳнат қилаётган қурувчиларнинг барчасини қурувчилар куни билан қутлайман. Уларга машаққатли меҳнатларида сабрли бўлишни, бунёд этган иншоотларининг гўзаллиги ва бежиримлигидан кўзлари қувнашини, ундан роҳатланишларини тилайман. Байрамингиз муборак, Қизилтепа бунёдкорлари!

Ҳасан АЛИЕВ,

туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.

ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ
ИМКОНИЯТЛАР КЎП, ВАЗИФАЛАР ҲАМ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ  ТАБРИКНОМАСИ

ТУМАН ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Расмий табриклар сен 01, 2019
2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари

2014 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

Хисоботлар фев 02, 2015