/ / / ҲАМЖИҲАТЛИК НАТИЖАСИ
Янгиликлар

ҲАМЖИҲАТЛИК НАТИЖАСИ

Янгиликлар
Matbuot kotibi
0
204
ҲАМЖИҲАТЛИК НАТИЖАСИПадари бузрукворим Норқул Мусаевнинг изларидан бориб, қатор йиллардан буён фермер хўжалигини бошқармоқдаман. Бирор йил йўқки пахта тайёрлаш режамизни уддаламаган бўлсак.

Жорий йилда ҳам 39,7 гектарга "Бухоро-6" навли серҳосил пахта чигитини экиб, гармселлар ва бошқа қийинчиликларни енгган ҳолда меҳнат қилдик. Режадаги 115,8 тонна ўрнига 120 тонна дурдона йиғиштириб, йиллик режамизни 20 иш кунидаёқ бажаришга эришдик. Тайёрланган хом ашёнинг ҳаммаси юқори навда давлатга топширилди.

Далалардаги "оқ олтин"имизни саранжомлашда Хожа Ҳасан, Ванғози ҳамда Бўстон ҳудудидан келган юз нафарга яқин кўнгилли ёрдамчи ғайрат кўрсатиб ишлади. Қўлда терилган ҳар килограмм пахта учун 1200 сўмдан ҳақ тўлаб борганимиз ҳам яхши натижа берди. Кунига 180-200 килограммдан пахта териб, алоҳида намуна кўрсатганларга ташаккур билдирилиб, улар фермер хўжалигимиз маъмурияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

Давлатга яна камида 30 тонна дурдона топширишга аҳд қилдик.

Бобур МУСАЕВ (суратда),

"Исмоилобод" фермер хўжалиги раҳбари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Кузнинг илк кунларидаёқ режа бажарилди

Кузнинг илк кунларидаёқ режа бажарилди

Янгиликлар сен 03, 2021
РЕЖА БАЖАРИЛДИ

РЕЖА БАЖАРИЛДИ

Янгиликлар ноя 04, 2020
БИРИНЧИ ҒОЛИБ

БИРИНЧИ ҒОЛИБ

Янгиликлар окт 07, 2019