/ / / АБУ МУСЛИМ ЗИЁРАТГОҲИГА МАСОФАВИЙ САЁҲАТ
Янгиликлар

АБУ МУСЛИМ ЗИЁРАТГОҲИГА МАСОФАВИЙ САЁҲАТ

Янгиликлар
Matbuot kotibi
1
58
АБУ МУСЛИМ ЗИЁРАТГОҲИГА  МАСОФАВИЙ САЁҲАТ27 сентябрь дунёда Халқаро туризм куни сифатида нишонланади. Сана муносабати билан "Масофавий саёҳат" лойиҳаси доирасида бугун Сизга Абу Муслим зиёратгоҳига масофадан туриб саёҳат қилиш имконини яратмоқчимиз.

Ғоридевон ҳудудининг Зиёкор маҳалласи шимолий томонида Абу Муслим қалъаси, унинг шарқ томонида 4,4 гектарли Абу Муслим қабристони, унинг ёнида иккита маҳобатли сағана бор. Улардан бирини маҳаллий аҳоли орасида Абу Муслим сағанаси, иккинчисини Аҳмад Полвон сағанаси дегувчилар бор. Абу Муслим анҳори ҳам мавжуд.

"Қизилтепа қадимиятидан лавҳалар” китобида Абу Муслим қалъасидан топилган идишлар милодий эрадан аввалги I аср билан даврланиши ёзилган. Демак, Канпирак девор қурилишидан деярли 500–600 йил аввал бу ерда мудофаа истеҳкомларига асос солинган.

Кучли қўриқланадиган бу қалъа Зарафшон дарёсининг Бухоро воҳаси сув билан таъминланадиган жуда катта стратегик аҳамиятга эга бўлган жоида қурилгани бежиз эмас. Чунки худди шу жойдан Зарафшон дарёси асосий ўзанидан ташқари, унинг ўнг қирғоғидан Абу Муслим канали яна тўртта шоҳариқ бошланган. Бу эса Бухоро аоҳасининг тақдирини ҳал қилган. Шунинг учун ким бу ерга эгалик қилса, воҳанинг сув тасарруфидаги барча ҳудудларга ўз таъсирини ўтказган.

Абу Муслим Марвазий (718–755 йиллар) машҳур саркарда ва давлат арбоби, Мовароуннаҳр ва Хуросонда уммавийлар халифалиги ҳукмронлигига қарши кўтарилган халқ ҳаракати йўлбошчиси сифатида тарихда қолган.

Абу Муслим бошчилигидаги қўзғолон туфайли халифалик уммавийлардан аббосийлар қўлига ўтган. Аммо Абу Муслим аббосий халифа Минар томонидан ўлдирилади. Абу Муслим Мовароуннаҳрга ҳукмронлик даври (750–755 йиллар)да жуда кўп ободончилик ишларига бошчилик қилиб, халқ қалбидан жой олган. Қалъа, туман, ариқ, қабристоннинг Абу Муслим номи билан аталиши унинг шахсига халқ эҳтироми намунаси бўлса керак. Сағана ҳам рамзий бўлиб, Абу Муслим жасади бу ерда кўмилмаганлиги ҳақида ёзма маълумотларга эга эмасмиз. 

"Қизилтепа зиёратгоҳлари" китобидан олинди

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ШАҲРИВАЙРОН ЗИЁРАТГОҲИ

ШАҲРИВАЙРОН ЗИЁРАТГОҲИ

Туман хакида / Янгиликлар июн 09, 2020
ТАВОИСНИНГ ОЛИМЛАР АСАРЛАРИДАГИ ТАСНИФИ

ТАВОИСНИНГ ОЛИМЛАР АСАРЛАРИДАГИ ТАСНИФИ

Туман хакида / Фукароларга ноя 03, 2019
География  ва табиати

География ва табиати

Туман хакида фев 24, 2014