/ / / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 15.02.2021 ЙИЛДАГИ 18/112-СОНЛИ ҚАРОРИ
Янгиликлар / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 15.02.2021 ЙИЛДАГИ 18/112-СОНЛИ ҚАРОРИ

Янгиликлар / Фукароларга / Меъёрий хужжатлар
baxriddin
1
667

Тумандаги 14 та қабристон ва 2 та зиёратгоҳларга ном бериш ҳамда 6 та маҳалла номларини қайта номлаш тўғрисида

 


Ўзбекистон Республикаси "Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хузуридаги Кадастр агентлиги Республика топонимика хизмати томонидан тақдим этилган географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича 2020 йил 2 октябрдаги 03-08-8337-сонли, 2021 йил 22 январдаги 03-08-465-сонли хулосасини мухокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республика топонимика хизмати томонидан тақдим этилган географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича 2020 йил 2 октябрдаги 03-08-8337-сонли, 2021 йил 22 январдаги 03-08-465-сонли хулосаси ижро учун қабул қилинсин.

2. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини
ўзгартириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига асосан Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссиясининг тумандаги 6 та маҳалла, 14 та қабристон ва 2 та зиёратгоҳлар номларини ўзгартириш ва тасдиқлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиб, 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман Ички ишлар бўлими (А.Абдураимов), туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (З.Рашидова) туман статистика бўлими (Ҳ.Очилов), туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Тўхтаев), туман архитектура ва қурилиш бўлими (Ф.Қурбонов) ва бошқа тегишли давлат органлари мазкур қарордан келиб чиқиб тегишли ҳужжат ва ҳисоботларда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритсин, туман "Ободонлаштириш” бошқармаси (Б.Жумаев)га номлари тасдиқланган қабристон ва зиёратгоҳларнинг номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.

4. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 23 октябрдаги12/65-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Туман ҳокимлиги матбуот котиби (А.Умедов)га ташкилий амалий ишларнинг бориши тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда мазкур қарорни "Қизилтепа тонги” газетасида расмий эълон бериш, туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифаси юклансин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосарлари, ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси З.Рашидова ҳамда туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Алиев зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Кенгаш раиси Ш.Набиев

 

 

 

Географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш бўйича


 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг

18/112-сонли қарорига

1-илова

2021 йил 15 февраль



Географик объектнинг тури

Географик объектнинг жойлашган ўрни

Географик объектнинг ҳозирги номи

Ўзгартирилган номи

1

маҳалла

Хўжа Хасан қишлоғи

Ҳасанча

Ҳумо

2

маҳалла

Ғардиён қишлоғи

Кушарти

Хушарти

3

маҳалла

Бўстон қишлоғи

Қасриашурак

Буюк ипак йўли

4

маҳалла

Ғардиён қишлоғи

Майта

Зиёкор

5

маҳалла

Ғардиён қишлоғи

Баландғардиён

Ободдиёр

6

маҳалла

Оқ олтин қишлоғи

Милтиқчи

Яшнаобод

7

қабристон

Хўжақўрғон маҳалласи

Хонимбиби

Хонимбиби

8

қабристон

Янги хаёт маҳалласи

Ўртачўл

Ўртачўл

9

қабристон

Баландғардиён маҳалласи

Чиллавлиё

Чиллаавлиё

10

қабристон

Майта маҳалласи

Шахривайрон

Шаҳривайрон

11

қабристон

Шейхон маҳалласи

Хўжа Аламбардор

Хўжа Аламбардор

12

қабристон

Шейхон маҳалласи

Занжибобо

Занжибобо

13

қабристон

Шейхон маҳалласи

Хўжа Тахбохок

Хўжа Тахбохок

14

қабристон

Хусбуддин маҳалласи

Хусбуддин ва Араблар

Хусбуддин ва Араблар

15

қабристон

Хусбуддин маҳалласи

Хўжалар

Хўжалар

16

қабристон

Консурун маҳалласи

Бибикабўтпўш

Бибикабўтпўш

17

қабристон

Ғойибон маҳалласи

Шақшақота

Шақшақота

18

қабристон

Хомработ маҳалласи

Ахтам Сахоба

Ахтам саҳоба

19

қабристон

Хомработ маҳалласи

Гўдаконтепа

Гўдаконтепа

20

зиёратгоҳ

Оқсоч маҳалласи

Хожа Нуробод

Хожа Нуробод

21

зиёратгоҳ

Оқсоч маҳалласи

Оқсоч биби

Оқсочбиби

22

қабристон

Узилишкент маҳалласи

Янги Узилишкент

Истамобод


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯДА БИР ҚАТОР МАСАЛАЛАР КЎРИБ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти фев 15, 2021
ТУМАННИНГ ЧЕККА МАҲАЛЛАСИ ОБОД МАНЗИЛГА АЙЛАНТИРИЛМОҚДА

ТУМАННИНГ ЧЕККА МАҲАЛЛАСИ ОБОД МАНЗИЛГА

Янгиликлар фев 12, 2021
Қизилтепа туманидаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳақида маълумот

Қизилтепа туманидаги қишлоқ ва

Туман ташкилотлари / Xокимият фев 19, 2015