/ / / ФАХР ВА ИФТИХОРИМСАН, ОНА ТИЛИМ
Тадбирлар

ФАХР ВА ИФТИХОРИМСАН, ОНА ТИЛИМ

Тадбирлар
baxriddin
691

Бугун туманимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат тили қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати "Фахр ва ифтихоримсан” номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Она тилимизга бўлган ҳурмат, уни мадҳ этиш ҳиссига лиммо-лим бўлган ушбу байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосари Р. Худойбердиев сўзга чиқиб, байрам иштирокчиларини она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги билан қутлади. Ўзбек тилининг тарихи, бугуни, дунёда тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги ахборот хизматининг "Telegram” мессенджеридаги расмий каналида "Она тилим – фахрим” шиори остида ўтказилган шеърлар танлови ғолиблари: Гулбаҳор Қодирова, Рисолатбону Амруллаева ва Абубакр Амондуллаев тантанали тақдирланишди.

Байрам тадбири давомида ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар, шеърлар барчани хурсанд қилди.

ФАХР ВА ИФТИХОРИМСАН, ОНА ТИЛИМ
ФАХР ВА ИФТИХОРИМСАН, ОНА ТИЛИМ
ФАХР ВА ИФТИХОРИМСАН, ОНА ТИЛИМ
ФАХР ВА ИФТИХОРИМСАН, ОНА ТИЛИМ
ФАХР ВА ИФТИХОРИМСАН, ОНА ТИЛИМ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.