/ / / ГРИППНИНГ АСОРАТИ ЎЗИДАН-ДА ЁМОН
Маколалар / Фукароларга

ГРИППНИНГ АСОРАТИ ЎЗИДАН-ДА ЁМОН

Маколалар / Фукароларга
Matbuot kotibi
0
117
ГРИППНИНГ АСОРАТИ ЎЗИДАН-ДА ЁМОНАзиз тумандошлар! Бугун навбатдаги тумов каби қарши олаётганимиз гриппнинг одаморганизмига таъсири ва асоратлари тўғрисида барча маълумотларга эгасизми? Грипп респираторсинциал инфекция, аденовирусли ва риновирусли каби вируслар орқали чақирилувчи ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларга киради. Маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида ҳар йили 40 миллион одам бу касаллик билан оғрийди. Бир йилда катта ёшлилар камида икки марта, болалар эса уч мартагача касалланиши мумкин.

Бу касаллик юқори нафас йўллари яллиғланиши билан кечади. Касаллик манбаи фақат одам ҳисобланади. Бемор касалликнинг илк кунларида йўталиб, аксириб атрофга кўп миқдорда вирус тарқатади. Фақатгина 7-10 кунларга келиб бу ҳол тугайди. 6 ойликкача бўлган чақалоқлардан ташқари ҳамма гриппга мойил.

Кунлар совиши билан касаллик кўпаяди. Гриппнинг кўп тарқалган ва хавфли асоратларидан бири пневмония. У яъни пневмония, касалликнинг исталган даврида кузатилиши мумкин. Кейинги ўринда гайморит, фронтит, отит ва бошқалар учрайди. Бундан ташқари, гриппдан кейин асаб тизими менингоэнцефалит, полиневрит, радикулит каби жиддий асоратлар ҳам кузатилиши мумкин.

Кеч куз, қиш ойлари ва эрта баҳорнинг эпидемия кутиладиган совуқ кунларидан аввал касалликнинг олдини олиш учун гриппга қарши вакцина олиш, 4 қават докали ниқоб тақиб юриш, эпидемия вақтида кўпчилик йиғиладиган жойларга бормаслик тавсия этилади. Мавсумга мос кийининг. Кундалик овқатланиш тартибига риоя этинг. Иммунитетингиз тушиб кетишига йўл қўйманг.

Уй шароитида қўлланиладиган тадбирлар.

1. Беморни алоҳида хонада, иссиқ тўшакда ётқизинг. Сочиқ ва идиш-товоғини алоҳида қилинг. Хона ҳарорати 20-22 даражадан паст бўлмасин, хонани тез-тез шамоллатинг. Кунига уч марта исириқ тутатинг.

2. Бемор кўп миқдорда суюқлик ичишини назорат қилинг. Унга лимонли чой, наъматак дамлаб беринг.

3. Ўзбошимчалик билан даволашга ҳаракат қилманг. Шифокор келгунича антигриппин, афлубин каби дорилардан бирини бериш мумкин, холос.

4. Шифокор кўрсатмасидан кейин беморда соғайиш кузатилмаса ёки аҳволи оғирлашса, тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Диққат! Грипп билан оғриган беморнинг ҳаммомда чўмилиши, бошини ювиши, спиртли ичимликлар истеъмол қилиши қатъиян ман этилади. Булар беморни менингит, энцефалит касалликлари ва бошқа кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Грипп билан оғриётган беморга шифокор рухсатисиз ҳар турли дори-дармонлар бериш мумкин эмас. Унутманг, антибиотиклар вирусга таъсир қилмайди. Ёдда тутинг, гриппнинг ўзидан кўра қолдирадиган асоратлари кўпроқ хавфлидир.

Мирали АҲМЕДОВ,

туман СЭО ва ЖСБ эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудири.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ЭМЛАШ – ЯГОНА САМАРАЛИ ЙЎЛ

ЭМЛАШ – ЯГОНА САМАРАЛИ ЙЎЛ

Маколалар / Янгиликлар авг 11, 2021
АНТИБИОТИКЛАР ВИРУСДАН ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛМАЙДИ. ЧУНКИ...

АНТИБИОТИКЛАР ВИРУСДАН ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛМАЙДИ.

Янгиликлар / Фукароларга авг 20, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТНОМАСИ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш. Ш. НАБИЕВНИНГ ТУМАН

Фукароларга / Меъёрий хужжатлар июл 11, 2020