/ / / БИР ЧОРАКДА 1 242 507 874 СЎМ!
Янгиликлар / "Ягона дарча" маркази / Хисоботлар

БИР ЧОРАКДА 1 242 507 874 СЎМ!

Янгиликлар / "Ягона дарча" маркази / Хисоботлар
baxriddin
813
БИР ЧОРАКДА 1 242 507 874 СЎМ!

Марказимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ва"Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг"Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги қарорлари талаблари асосида ишлар олиб борилмоқда.

"Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони ижроси йўлидаги ишлар туфайли ўтган чорак давомида қабул қилинган 18431 та аризадан 165 таси рад этилган, қолган 18266 таси ижобий ҳал этилган.

Аризаларнинг энг катта қисми (5620 таси) СТИРни аниқлаш билан боғлиқ. Давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо олиш бўйича 3307 та, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 2925 та, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 1950 та, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича 1047 та, жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини олиш бўйича 635 та ариза келиб тушган.

Шунингдек, аризаларнинг 74 таси 1.2 мПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланишга техник шартлар олиш бўйича, 177 таси 20 кВтдан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш бўйича, 176 таси сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш бўйича, 127 таси юридик шахсларни ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича, 54 таси архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича, 63 таси қурилиши тугалланган (реконструкция қилинган) объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича, 147 таси судланганлик (судланмаганлик) ҳақида маълумотнома бериш бўйича, 155 таси жисмоний шахс-солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумот бериш бўйича, 230 таси электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечишга ариза бериш бўйича ва бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келган бўлиб, ушбу аризалар ижроси тегишли ташкилотлар томонидан электрон тарзда амалга оширилди ҳамда рўйхатга олиш, лицензиялаш ва рухсат бериш натижаси тўғрисидаги маълумотлар давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига етказилди.

Чорак давомида амалга оширилган давлат хизматлари натижасида жами 1 242 507 874 сўм маблағ келиб тушган бўлиб, шундан 94 094 020 сўми руйхатдан ўтиш учун, 13 760 302 сўми қайта рўйхатдан ўтиш учун, 1 075 174 772 сўми кўрсатилган давлат хизматлари учун ва 59 478 780 сўми қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлардир.

Марказимиз ходимлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, туманда тадбиркорликнинг ривожланиши ва янги иш ўринларининг яратилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келишмоқда.

С. НАМОЗОВ,

туман Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга

Интерактив хизматлар дек 15, 2014
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Матбуот котиби / Фукароларга сен 04, 2019