/ / / ТУМАН ҲОКИМИ УЛУҒБЕК ФАЙЗИЕВНИНГ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНДОШЛАРИМИЗГА ЙЎЛЛАГАН НУТҚИ
Янгиликлар / Расмий табриклар

ТУМАН ҲОКИМИ УЛУҒБЕК ФАЙЗИЕВНИНГ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНДОШЛАРИМИЗГА ЙЎЛЛАГАН НУТҚИ

Янгиликлар / Расмий табриклар
admin
115

Ассалому алайкум, қадрли меҳнат фахрийлари, ҳурматли тумандошлар.

Шу кунларда мамлакатимизда9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

Ушбу тадбирларда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш энг муҳим қадриятлардан ҳисобланади.

Азиз тумандошлар!

Бутун дунёни ларзага солган Иккинчи жаҳон уруши тумандошларимиз ҳаётида ҳам ўзининг аччиқ хотираларини қолдирган. Бу уруш ҳар биримизнинг оиламиз тақдирига таъсирини ўтказган.

Унда туманимиздан6311нафар киши қатнашган.

Уларнингатиги2178нафаригина турли даражада жароҳатлар олиб, жонажон Қизилтепамизга қайтган.

Айни вақтда ушбу қаҳрамонларнинг икки нафари: Рашида ая Ишкуловава Шукур бобо Хомитоворамизда ва халқимиз, оилалари эъзозида яшашмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу фахрий тумандошларимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман.

Қадрлитумандошлар!

Бугун дунёдаги нотинчлик, таҳликали вазият юртимиздаги тинчликнинг қадрига янада кўпроқ етишимиз, уни мустаҳкамлаш йўлида тиним билмаслигимиз кераклигини кўрсатмоқда.

Ўтганларни хотирлаш, орамиздаги яқинларимизни қадрлаш каби улуғ ишларни нафақат Хотира ва қадрлаш кунида, балки ҳар куни бажаришимиз керак, деб ҳисоблайман.

Азиз тумандошлар!

Барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаро­вонлик тилайман.

Осмони ҳамиша мусаффо бўлган жонажон Ўзбекистонимиздаги тинч-тотувлик абадий бўлсин.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС

Янгиликлар / Фукароларга май 09, 2022
ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ

ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ

Расмий табриклар / Фукароларга май 09, 2021
ҚАҲРАМОНЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

ҚАҲРАМОНЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Янгиликлар май 05, 2021

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй.
Почта индекси: 210400
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 17:00

Алоқа рақами: +(99879) 555-31-75
факс: (0-436) 555-22-05
Ишонч алоқа рақами: (0-436) 555-22-05
E-mail: qiziltepa@nv.uz

Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Умедов Алишер Нематович

Маъмурият билан боғланиш ёки бирор масала юзасидан мурожаат этиш

Фойдали мақолалар

Муҳим иборалар

Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, QIZILTEPA.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!
Сайт ишланмаси - ЦИТО-Навои .