/ / ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2022 ЙИЛ 6 ОЙЛИК ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Очик маълумотлар / Хисоботлар

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2022 ЙИЛ 6 ОЙЛИК ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Очик маълумотлар / Хисоботлар
admin
15

Даромадлар қисмининг бажарилиши

Туман бўйича 2022йил 6 ойлик Қизилтепа туман маҳаллий бюджет даромадларининг 2022 йил 6 ойлик учун прогнози 20488,2 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 24662,7млн.сўмга, яъни 120,4 фоизга ёки режага нисбатан 4174,4млн.сўмга кўп бажарилган.

Туман бўйича 2022йил 2 чорак Қизилтепа туман маҳаллий бюджет даромадларининг 2022 йил 2 чорак учун прогнози 11867,2 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 13524,7млн.сўмга, яъни 114,0 фоизга ёки режага нисбатан 1657,5млн.сўмга кўп бажарилган.

2022 йил 6 ойлик бўйича Қизилтепа тумани бюджет тушумлари маҳаллий прогноз кўрсаткичлари қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар режаси бажарилди:

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича прогноз кўрсаткичи 7720,4млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 8849,9 млн.сўмга ёки режага нисбатан 1129,4 млн.сўмга кўп (114,6 фоизга) бажарилган;

 

- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи бўйича прогноз кўрсаткичи 226,7 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 262,1 млн.сўмга ёки режага нисбатан 35,4 млн.сўмга кўп (115,6 фоизга) бажарилган;

- жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича прогноз кўрсаткичи 2683,9 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 3348,2 млн.сўмга ёки режага нисбатан 664,4 млн.сўмга куп (124,8 фоизга) бажарилган;

 

- жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича прогноз кўрсаткичи 2902,0 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 3437,2 млн.сўмга ёки режага нисбатан 535,1 млн.сўмга куп (118,4 фоизга) кам бажарилган;

 

- юридик шахсларнинг ер солиғига солинадиган солиқ бўйича прогноз кўрсаткичи 4110,9 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 4981,4 млн.сўмга ёки режага нисбатан 870,2 млн.сўмга кўп (121,2 фоизга) бажарилган;

 

- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича прогноз кўрсаткичи 1751,1млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 2203,2 млн.сўмга ёки режага нисбатан 452,1 млн.сўмга кўп (1258,8 фоизга) бажарилган;

 

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича прогноз кўрсаткичи 337,5 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 374,1млн.сўмга ёки режага нисбатан 36,6 млн.сўмга кам (110,8 фоизга) бажарилган;

 

- ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича прогноз кўрсаткичи755,5 млн. сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1206,4 млн.сўмга ёки режага нисбатан 450,9 млн.сўмга кўп (159,7 фоизга) бажарилган;

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорнинг 2022 йил 6-ойлик давомида ижроси

 

Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 6 ой давомида жойларда Қизилтепа туман ДСИ ҳамкорликда ўтказилган хатлов давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига таъсир кўрсатмаган ҳолда, туман Давлат хизматлари маркази, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлимидан олинган маълумотлар асосида таҳлиллар олиб борилиб, 54 ҳолат бўйича 200,8 млн. сўм даромадларни кенгайтириш имкониятлари мавжудлиги аниқланди Давлат солиқ инспекцияси томонидан аниқланган ҳолатларни54 ҳолат бўйича чорак якунигача 200,8 млн.сўм тўлиқ ундирилди.

1. Жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш бўйича хатлов натижаларига кўра 2 ҳолат бўйича 0,7 млн.сўм; аниқланган қўшимча манба бўйича 2 ҳолат бўйича 0,7 млн сўм ДСИнинг солиқ солиш базасига ҳисобга олинди ва солиқ тўловчилардан тўлиқ ундирилди.

2. Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ тушумларининг тўлиқ тушушини таъминлаш юзасидан хатлов натижаларига кўра 21 ҳолат бўйича 2,8 млн. сўм; аниқланган қўшимча манба бўйича 21 ҳолат бўйича 2,8 млн сўм ДСИнинг солиқ солиш базасига ҳисобга олинди ва солиқ тўловчилардан тўлиқ ундирилди.

3. Бошқа фаолиятлар камерал назорат натижасида рўйхатдан ўтказиш (бошқа фаолиятлар бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси)бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси тушумлар юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра 31 ҳолат бўйича 197,2 млн.сўм маҳаллий бюджетга қўшимча захираларни яратиш имкониятлари борлиги ҳисоб-китоб қилинди ва маҳаллий бюджетга ундирилди.

Харажатлар қисмининг бажарилиши

Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари қисми бўйича 2022 йил 6 ойлик якуни бўйича аниқланган режа 127967,5 млн сўм бўлиб касса харажати 115055,9 млн сўмни ташкил этиб 89,9фоизга бажарилди.

Жумладан соҳалар кесимида:

халқ таълими соҳаси бўйича аниқланган режа 13148,9 млн сўмни касса харажати 8625,7 млн сўмни ёки 65,6 фоизни;

мактабгача таълим соҳаси бўйича аниқланган режа 12548,3 млн сўмни касса харажати 11124,5 млн сўмни ёки 88,7 фоизни (шундан 5845,1 млн сўми мактабгача таълим соҳасига субсидия берилган.)

соғлиқни сақлашсоҳаси бўйича аниқланган режа 42989,8 млн сўмни касса харажати 43668,3 млн сўмни ёки 101,6 фоизни,

давлат вакиллик органлари соҳаси бўйича аниқланган режа 9464,7 млн сўмни касса харажати 9187,0 млн сўмни ёки 97,1 фоизни

қишлоқ хўжалиги соҳасибўйича аниқланган режа 2756,7 млн сўмникасса харажати 2510,0 млн сўмни ёки 91,0 фоизни,

ободонлаштириш соҳасибўйича аниқланган режа 7667,3 млн сўмникасса харажати 6752,9 млн сўмни ёки 88,1 фоизни,

маданият ва спорт соҳасибўйича аниқланган режа 3839,0 млн сўмникасса харажати 3490,3 млн сўмни ёки 90,9 фоизни,

аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳаси бўйича аниқланган режа 20682,7 млн сўмни касса харажати 20719,2 млн сўмни ёки 100,1 фоизни,

бошқа соҳа харажатларибўйича аниқланган режа 4801,1 млн сўмникасса харажати 2824,5 млн сўмни ёки 58,8 фоизни ташкил этди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги "Очиқ бюджет ахборот партали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-5250-сонли қарорига асосанреспублика бюджети ҳисобидан 8487,2 млн сўм ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузурида очилган "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га эркин қолдиқ ҳисобидан 1154,0 млн сўм шунингдек маҳаллий бюджетнинг 1-чорак даромадлари орттириб бажарилган қисмидан 756,0 млн сўм маблағ йўналтирилиши таъминланиб жами 10397,2 млн сўм ушбу маблағлар "Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилди. Жумладан:

Кизилтепа туман Тиббиёт бирлашмаси ва ОП, ОШПлар учун жиҳозлар сотиб олиш харажатлари учун 670,0 млн сўм, Қизилтепа туман 26-сон ўрта таълим мактабга 2 та компьютер, 2 та проектор, 6 та электрон доска, камералаштириш харажатлари учун 150,0 млн сўм, Қизилтепа туман 22-сон ўрта таълим мактабда сунъий қопламали майдонча қуриш харажатлари учун 500,0 млн сўм,5-сон ўрта таълим мактабга 22 турдаги спорт жиҳозлари, кимё, биология ва физика хоналар уҳун лабортория жиҳозлари инглиз тили хонаси учун 40 лингафон жиҳозларини сотиб олиш харажатлари учун 240,0 млн сўм, туманимиз марказидаги Ўзбекистон шоҳ кўчасига замонавий светодиодли осма ёритгичлар ўрнатиш харажатлари учун 370,0 млн сўм, Мустақиллик махалласи 1,9 км ички йўлларини асфальт килиш учун 760,0 млн сўм, 4-сонли ИДУМни жиҳозлаш учун 204,0 млн сўм, Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғини учун бино қуриш 700,0 млн сўм, Кулолон МФЙ Кулолон кўчаси 40 хонадан ёнидан бошлаб 300 метр йўлга тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш учун 40,0 млн сўм, Ғамхўр МФЙ фуқароларини ва фермерларини талабларига кўра 4 дона тик қудуқ ўрнатиш учун 1050,0 млн сўм, тумандаги марказий футбол стадиони таъмирлаш учун 500,0 млн сўм, Тожикон МФЙ Тожикон ва Совунгарон кўчасини асфальтлаштириш учун 800,0 млн сўм, Оқсоч маҳалласи ҳудудида 7,0 км аҳоли учун ичимлик сув линияси учун 289,0 млн сўм маблағлар ажратилди.

 

Маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигига Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 июндаги 4-2101-2103/971 сонли ҳал қилувчи қарорига асосан таъмирлаш ишларидан юзага келган қарздорликни қоплаш харажатлари учун 49,0 млн сўм, туман ҳокимлигига қанцелария моллари сотиб олиш харажатлари учун 9,8 млн сўм, "e-qaror” тизимидан фойдаланиш харажатлари учун 18,0 млн сўм маблағ ажратилди.

 

Маҳаллий бюджетнинг 1-чорак даромадлари ортириб бажарилган қисми ҳисобидан якка ёлғиз кекса ногиронларга 4 турдаги антисептик воситаларини ҳамда ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари ҳамда ҳасса сотиб олиш харажатлари учун 46,8 млн сўм, туман тиббиёт бирлашмасида таъмирлаш харажатлари учун 293,8 млн сўм, Кармана туманлараро судининг 2021 йил 23 февралдаги 4-2101-2102/39-сонли ҳал қилув қарорига аосан таъмирлашдан юзага келган қарздорликни қоплаш харажатлари учун 100,0 млн сўм, туман ҳокимлиги қўриқлаш хизмати харажатлари учун 76,9 млн сўм, чин этим ва ижтимоий ҳимояга мухтож Сатторов Сардор Сирожиддин ўғлини қарамоғига олган Сафаров Сирожиддин Сатторовичга тўлов учун 4,1 млн сўм, туман Ободонлаштириш бўлимига гул кўчатлари сотиб олиш учун 140,2 млн сўм маблағ ажратилди.

 

Маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман Кенгаши депутатлари сайловига таёргарлик билан боғлиқ харажатлари учун 8,0 млн сўм, маҳалла раиси сайловига тайёргарлик билан боғлиқ харажатлари учун 5,7 млн сўм, туман ҳокимлиги кадастр ишларини амалга ошириш харажатлари учун 9,5 млн сўм, туманда телевидияни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари учун 14,9 млн сўм, туманимизга кириш жойида стелла қуриш харажатлари учун 132,3 млн сўм маблағ ажратилди.

Туман Молия бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

Қизилтепа туман маҳаллий бюджетининг 2021  йил 1 чорак  ижроси  тўғрисида МАЪЛУМОТ

Қизилтепа туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил

--- апр 14, 2021

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2020 ЙИЛ

Хисоботлар окт 06, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2020 ЙИЛ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИК ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА  МАЪЛУМОТ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2020 ЙИЛ

Янгиликлар / Хисоботлар июл 20, 2020