/ / / НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ
Янгиликлар / Депутатлар фаолияти

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти
Matbuot kotibi
126
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессияси ўтказилди.

Сессия аввалида Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашига сайловларни ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ахбороти тингланиб, Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг бўшаб қолган 10-Гулбоғ сайлов округи депутатлигига ўтказилган сайлов натижалари эълон қилинди. Натижаларга кўра У. Файзиев ушбу сайловда энг кўп овоз тўплаган ва Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши сифатида рўйхатга олинди.

Сессия кун тартибида

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил

27 апрелдаги "2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 217-сон қарори ижроси юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 4 февралдаги "Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ишлари самарадорлиги устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

3. Туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ролини ҳамда гендер тенглик ва оила масалаларини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудирининг, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижакорлиги ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни корхона ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилишини мухокама қилиш тўғрисида.

       5. Қизилтепа туманида 2022 йилнинг биринчи чораги давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уни олдини олиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида.

6. Тумандаги тижорат банклари филиаллари раҳбарларининг тадбиркорлик субеъктларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

      7.  Туманда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар бўйича, туманда тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида. 

      8. Моддий даромад манбаини йўқотган, таъминот манбаи бўлмаган, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, кўп болали оилалар, зарур ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

       9. Сессия оралиғида чиққан қарорларни тасдиқлаш тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Сессия давомида ҳар бир масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия "Instagram" ижтимоий тармоғидаги саҳифамизда тўлиқлигича жонли эфирда узатилди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти апр 27, 2022
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти мар 04, 2022
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Тадбирлар / Депутатлар фаолияти ноя 18, 2021