/ / / ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС
Янгиликлар / Фукароларга

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС

Янгиликлар / Фукароларга
Matbuot kotibi
0
407
ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАСАссалому алайкум, қадрли меҳнат фахрийлари, ҳурматли тумандошлар.

Айни кунларда мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда.

Бунда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлашга катта эътибор берилмоқда.

Азиз тумандошлар!

Бутун дунёни ларзага солган ва миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган Иккинчи жаҳон уруши тумандошларимиз ҳаётида ҳам аччиқ хотиралар билан сақланиб қолган.

Ушбу урушда туманимиздан 6311 нафар киши қатнашган.

Меҳрибон ота-онасини, азиз фарзандлари, табаррук она юрт тупроғини ҳимоя қилишга отланган бу ботир, қўрқмас бобо-бувиларимиз кечаю кундуз қон кечиб, Москвадан то Берлингача бўлган оловли йўлларни қаҳрамонларча босиб ўтишган.

Уларнинг 1412 нафари жангларда ҳалок бўлиб, жасадлари ўзга юртларда қолиб кетган. Урушга кетганларнинг 2721 нафари бедарак йўқолган. Фақатгина 2178 нафар қизилтепаликлар турли даражада жароҳатлар олиб, жонажон Қизилтепамизга қайтган. Аммо минг афсуски, айни вақтда уларнинг атиги 2 нафаригинаорамизда. Бўстонлик Рашида ая Ишкулова ва оқработлик Шукур бобо Хомитов.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу фахрий тумандошларимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман.

Қадрли тумандошлар!

Яна бир бор барчангизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлган жонажон Ўзбекистонимиздаги тинч-тотувлик абадий бўлсин.

Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаро­вонлик тилайман.

 У. ФАЙЗИЕВ,

Қизилтепа тумани ҳокими


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ВА ҚИЗИЛТЕПАЛИКЛАР

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ВА ҚИЗИЛТЕПАЛИКЛАР

Янгиликлар май 09, 2021
ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ

ТУМАН ҲОКИМИ ТАБРИГИ

Расмий табриклар / Фукароларга май 09, 2021
ҚАҲРАМОНЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

ҚАҲРАМОНЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Янгиликлар май 05, 2021