/ / / НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ
Янгиликлар / Депутатлар фаолияти

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти
Matbuot kotibi
441
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси ўтказилди.

Сессия кун тартибида

- 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган устувор мақсад ва вазифалар тўғрисида;

- Туман Мажбурий ижро бюроси бўлимининг 2021 йил тўртинчи чоракда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси ва келгусида белгиланган вазифалар тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа туманидаги
Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш ҳолати тўғрисида.

- Туманда ИИБ ЙҲХГ томонидан 2021 йил давомида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида.

- Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш туман бўлими томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида ахборотини тинглаш.

- Туман ҳокимининг 2022 йил 18 февралдаги "Қизилтепа туман ҳокимлигининг 2022 йил I ярим йиллик Иш режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 36-5-72-Q/22-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.

- Моддий даромад манбаини йўқотган, таъминот манбаи бўлмаган, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, кўп болали оилалар, зарур ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

- Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашиниг депутати Абдуллаева Саодат Шухратовнанинг ўз аризасига асосан депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш тўғрисида.

- Сессия оралиғида чиққан қарорларни тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар муҳокама қилиниб. Тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия туман ҳокимлигининг "Instagram” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида тўлиқлигича жонли эфирда узатилди. Уни қуйидаги манзиллар орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://www.instagram.com/tv/CaqsOumoMrx/?utm_medium=copy_link

https://www.instagram.com/tv/Caqz2tUo4sk/?utm_medium=copy_link

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти фев 01, 2022
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Тадбирлар / Депутатлар фаолияти ноя 18, 2021
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиликлар / Депутатлар фаолияти апр 10, 2021