/ Қизилтепа туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1 чорак ижроси тўғрисида МАЪЛУМОТ
---

Қизилтепа туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1 чорак ижроси тўғрисида МАЪЛУМОТ

---
baxriddin
106

Харажатлар қисмининг бажарилиши

Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари қисми бўйича 2021 йил 1-чорак аниқланган режа 38826,2 млн сўм бўлиб, касса харажати 36830,0 млн сўмни ташкил этиб, 94,9 фоизгабажарилди.

Жумладан соҳалар кесимида:

халқ таълими соҳаси бўйича аниқланган режа 3021,8 млн сўмни, касса харажати 3078,2 млн сўмни ёки 101,9 фоизни;

мактабгача таълим соҳаси бўйича аниқланган режа 3516,4 млн сўмни, касса харажати 3167, млн сўмни ёки 90,1 фоизни;

соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича аниқланган режа 15238,8 млн сўмни, касса харажати 14790,6 млн сўмни ёки 97,1 фоизни;

давлат вакиллик органлари соҳаси бўйича аниқланган режа 3063,9 млн сўмни, касса харажати 2815,6 млн сўмни ёки 91,9 фоизни;

қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича аниқланган режа 764,5 млн сўмни, касса харажати 715,7 млн сўмни ёки 93,6 фоизни;

ободонлаштириш соҳаси бўйича аниқланган режа 5048,3 млн сўмни, касса харажати 4323,3 млн сўмни ёки 85,6 фоизни;

маданият ва спорт соҳаси бўйича аниқланган режа 1338,7 млн сўмни касса харажати 1265,1 млн сўмни ёки 94,5 фоизни,

аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳаси бўйича аниқланган режа 5380,9 млн сўмни, касса харажати 5229,3 млн сўмни ёки 97,2 фоизни;

бошқа соҳа харажатлари бўйича аниқланган режа 216,8 млн сўмни, касса харажати 209,2 млн сўмни ёки 96,5 фоизни ташкил этди.

 

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорак давомида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан йўналтирилган маблағлар тўғрисида

Йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жами 1002,0 млн сўм маблағ йўналтирилди.

Жумладан соҳалар кесимида:

Халқ таълими соҳасига мактабларга компьютер ва принтер, миллий чолғу асбоблари ҳамда спорт жиҳозлари сотиб олиш харажатлари учун 100,0 млн маблағ йўналтирилди.

Мактабгача таълим сохасига мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлаш харажатлари учун 300,0 млн сўм маблағ йўналтирилди.

Соғлиқ сақлаш соҳасига Тиббиёт бирлашасига қарашли Соматик касалликлар шифохонасида амалга ошириладиган таъмирлаш харажатлари учун 300,0 млн сўм маблағ йўналтирилди.

Ободонлаштириш соҳасига Арча кўчатлари сотиб олиш харажатлари учун 30,0 млн сўм маблағ йўналтирилди.

Давлат вакиллик органлари соҳасига Давлат хизматлари маркази биносини таъмирлаш харажатлари учун 172,0 млн сўм маблағ йўналтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги "Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузурида очилган "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га100,0 млн сўм маблағ йўналтирилиши таъминланди.

Даромадлар қисмининг бажарилиши

Туман бўйича 2021йил 1-чорак учун бюджет тушумлари контенгент прогнози 13100,0 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда тушум 15200,0 млн сўмга яъни 116,0 фоизга ёки режага нисбатан 2100,0 млн.сўмга кўп бажарилди.

Бундан ташқари, Қизилтепа туман маҳаллий бюджет даромадларининг 2021 йил 1-чорак учун прогнози 7911,0 млн.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда тушум 8782,0 млн сўмга, яъни 111,0 фоизга ёки режага нисбатан 871,0 млн.сўмга кўп бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорнинг 2021 йил 1-чорак давомида ижроси.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 3 ойи (1-чорак) давомида жойларда Қизилтепа туман ДСИ билан ҳамкорликда ўтказилган хатлов давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига таъсир кўрсатмаган ҳолда, туман "Ягона дарча” маркази, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлимидан олинган маълумотлар асосида таҳлиллар олиб борилиб, 42 ҳолат бўйича чорак якунигача 33206,3 млн.сўм даромадларни кенгайтириш имкониятлари мавжудлиги аниқланди. Давлат солиқ инспекцияси томонидан аниқланган ҳолатларни 42 ҳолат бўйича чорак якунигача 33206,3 млн.сўм тўлиқ ундирилди.

1.Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ тушумларининг тўлиқ тушушини таъминлаш юзасидан хатлов натижаларига кўра 10 ҳолат бўйича 2,7 млн. сўм; аниқланган қўшимча манбалар бўйича Қизилтепа туман ҳокимлигига 2021 йил 21 январдаги №01-07-02-34-сонли хат орқали, Қизилтепа туман ДСИга хат орқали Қизилтепа туман ҳокимлигига 2021 йил 26 февралдаги №01-07-02-126-сонли хат орқали, Қизилтепа туман ДСИга хат орқали юборилди.

Аниқланган қўшимча манба бўйича 10ҳолат бўйича 2,7 млн сўм ДСИнинг солиқ солиш базасига ҳисобга олинди ва солиқ тўловчилардан тўлиқ ундирилди.

2. Умумовқатланиш соҳаси билан ноқонуний фаолият кўрсатаётганларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра 20 ҳолат бўйича 2,4 млн сўм аниқланди. Аниқланган ҳолатлар бўйича ДСИнинг солиқ солиш базасига 20 ҳолатда 2,4 млн сўм солиқ тўловлари тўлиқ ундирилди.

3.Бошқа фаолиятлар камерал назорат натижасида рўйхатдан ўтказиш (бошқа фаолиятлар бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси)бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси тушумлар юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра 12 ҳолат бўйича 28312,3 млн.сўм маҳаллий бюджетга қўшимча захираларни яратиш имкониятлари борлиги ҳисоб-китоб қилинди ва маҳаллий бюджетга ундирилди.

 

Туман молия бўлими

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар

БОДРИНГ ЕТИШТИРИШ ХАРАЖАТИ ВА ДАРОМАДИ

БОДРИНГ ЕТИШТИРИШ ХАРАЖАТИ ВА ДАРОМАДИ

Фукароларга фев 02, 2021

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2020 ЙИЛ

Хисоботлар окт 06, 2020
ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2020 ЙИЛ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИК ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА  МАЪЛУМОТ

ҚИЗИЛТЕПА ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2020 ЙИЛ

Янгиликлар / Хисоботлар июл 20, 2020